Фан-техника | 17:30 / 26.12.2017
15666
1 дақиқада ўқилади
Хитой АҚШни ЯИМ ҳажми бўйича қачон ортда қолдириши айтилди
Хитой иқтисодиёти ҳажми АҚШ ЯИМдан 2032 йилда ошиб кетиши мумкин. Бу ҳақда «Интерфакс» Иқтисодий ва ишбилармонлик тадқиқотлари маркази маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Бундан ташқари, кутилишича, 2017 йилда Ҳиндистон иқтисодиётининг катталиги бўйича жаҳондаги тўртинчи мамлакатга айланиб, Буюк Британия ва Францияни ортда қолдиради. 21 асрнинг иккинчи ярмида эса Ҳиндистон жаҳоннинг энг йирик иқтисодиётга эга мамлакатига айланиши мумкин.
Шунингдек мутахассисларнинг маълум қилишича, Жанубий Корея ҳамда Индонезия 25 йилдан сўнг жаҳоннинг энг йирик иқтисодиётга эга ўнта давлати қаторидан жой олади.
Мавзуга оид
16:10
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09
АҚШнинг Полшадаги янги РҚМ базаси Россия ракеталарини уриб тушира олади
13:07 / 13.10.2024
«Чекмайди ва онда-сонда озгина ичади». Камала Ҳаррис ўз тиббий картасини эълон қилди
16:29 / 12.10.2024