Айдаҳо штатида бўлиб ўтган Gunfighter Skies авиашоуси вақтида АҚШнинг EA-18G Growler қирувчи самолётлари бир-бири билан тўқнашиб, портлаб кетди.
Ҳодиса ҳавода трюк бажариш пайтида, икки самолёт бир-бирига жуда яқинлашган вақтда содир бўлган.
Тўрт нафар учувчи сўнгги лаҳзаларда катапулта орқали самолётларни тарк этишга улгурган.
Ҳалокат сабаблари ва учувчиларнинг аҳволи ҳақида расмий маълумот берилмаган.










