Жаҳон | 10:10 / 27.12.2017
7350
1 дақиқада ўқилади

Боливия президенти Гватемалани ўз шаънини АҚШга сотганликда айблади

Фото: РИА «Новости»

Боливия президенти Эво Моралес Гватемала ҳукуматининг АҚШ ортидан Исроилдаги элчихонасини Ал-Қудсга кўчириш қарорини танқид қилди.

“Бу жаҳон ҳамжамиятини мазаҳ қилишдир, Гватемала ҳукумати БМТ Бош ассамблеяси резолюциясини тан олмай, элчихонасини Ал-Қудсга кўчирмоқчи. Биз баъзи ҳукуматлар USAID’нинг (АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги) арзимас ёрдамини йўқотмаслик учун  ўз шаънини империяга пуллаётганидан афсусдамиз”, деб ёзди Моралес твиттерда.

Гватемала президенти Жимми Моралес 24 декабрда мамлакатнинг Тель-Авивдаги  элчихонаси Ал-Қудсга кўчирилишини маълум қилган. Мамлакат ташқи ишлар вазири Сандра Ховель 26 декабрда элчихонанинг кўчирилиши ҳақидаги қарорни бажармасликка ҳеч қандай асос йўқлигини айтган. “Бу Гватемала давлатининг мустақил қарори, бу борада менга ҳеч қандай босим ўтказилмаган”, деб айтган Ховель.     

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид