Обама энг таҳсинга сазовор кишилар рўйхатида Трампни ортда қолдирди

Фото: Reuters
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама америкаликлар томонидан 2017 йилнинг энг таҳсинга сазовор эркаги деб топилди. Аёллар орасида бу номга собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон лойиқ топилди. Бундан жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида ўтказилган сўровнома натижалари дарак бермоқда.
Обама бу номга қаторасига 10-маротаба лойиқ деб топилмоқда. Бироқ у 2016 йилга нисбатан 5 фоиз қўллаб-қувватловни йўқотган, 2016 йилда унга 22 фоиз одам овоз берганди, ҳозирда эса бу кўрсаткич 17 фоизни ташкил қилди. 2-ўринни АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп 14 фоиз овоз билан эгалламоқда. 3-ўрин Рим папаси Францискга насиб қилди, унга 3 фоиз овоз берилган.
Умуман олганда, бу борада эркаклар орасида рекордчи АҚШнинг 34-президенти Дуайт Эйзенхауэр ҳисобланади, у 1946 йилдан бери ўтказиб келинадиган бу рўйхатда 12 марта етакчилик қилган.
Ҳиллари Клинтон бу рўйхатнинг аёллар қисмида қаторасига 16 йилдан бери етакчилик қилмоқда, унга 9 фоиз овоз берилган. Умуман олганда Клинтон бу борада аёллар орасида рекордчи ҳисобланади, у 22 марта рўйхатнинг энг юқори поғонасини эгаллаган. Унинг ортидан Мишель Обама 7 фоиз овоз билан келмоқда. Трампнинг рафиқаси Меланья Трампга 1 фоиз овоз берилган.
Ушбу анъанавий сўровнома Гэллап институти томондан 4-11 декабрь кунлари ўтказилган, унда 1049 киши иштирок этган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
КХДР ўз қўшинларининг Россия-Украина урушида қатнашганини тасдиқлади
Жаҳон | 08:09
-
Эронда портдаги портлашдан кейин миллий мотам эълон қилинди
Жаҳон | 08:05
-
БМТ махсус маърузачиси Исроилдан Ғазодаги оммавий қотилликларни тўхтатишни талаб қилди
Жаҳон | 07:51
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
Мавзуга оид

09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

15:50 / 21.08.2024
«Бу кинони олдин ҳам кўрганмиз». Обама Трампнинг иккинчи муддати хавфидан огоҳлантирди

14:59 / 26.07.2024
Барак Обама сайловда Камала Ҳаррисни қўллашини маълум қилди

09:34 / 19.07.2024