Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kia ва Hyundai ўз автомобилларини сунъий онг ёрдамчиси билан жиҳозлайди
Жанубий Кореянинг энг йирик иккита автомобилсозлик концерни Hyundai ва Кia автомобиллари 2019 йилдан бошлаб сунъий онг негизида яратилган виртуал ёрдамчи – AI-ассистент билан жиҳозланади. Бу тизим ҳайдовчилар ва йўловчиларга турли вазиятларда ёрдам беради ва уларнинг сафарларини максимал қулай ва ортиқча ҳаракатлардан холи қилади.
Ёрдамчи, мисол учун, SoundHound сервиси ёрдамида радиода қандай қўшиқ янграётганини аниқлаб, уни айта олиши мумкин. У ҳайдовчи айни вақтда қаерга йўналаётганини аниқлашга уриниб, воқеаларни олдиндан баҳолашга ҳаракат қилади ва агар унинг “ўйлари” тўғри чиқса, унда якуний манзилгача йўлни ўзи тузиб чиқади. Тизим бунда автомобиль эгасининг тақвимидаги ёзувлари, одатлари ва турмушининг ўзига хос жиҳатлари, куннинг қисмига таянади.
Виртуал ёрдамчи йўловчиларга об-ҳаво ҳақида маълумот беради, дунё ва маҳаллий янгиликлар ичидан энг қизиқларини танлаб, уларни қисқа ва тушунарли шаклда сўзлай олади. Тизим, шубҳасиз, одамлар билан Google, Siri, Alexa ёрдамчилари каби овозли буйруқлар ёрдамида мулоқот қила олади. Бу тизим оммага 2018 йил бошида бошланадиган CES кўргазмаси доирасида намойиш қилинади.
Мавзуга оид
17:00 / 25.05.2026
Kia янги K3 седани сотуви бошланганини эълон қилади
17:00 / 21.04.2026
Автомобилни осон тарзда янгилаб олинг: Kia’да 20 миллион сўмгача фойдага эга бўлиш билан Trade-in
17:00 / 17.04.2026
Kia Uzbekistan Футбол бўйича FIFA World Cup 2026™ жаҳон чемпионатига бағишланган моделларнинг махсус сериясини йўлга қўймоқда
17:00 / 13.04.2026