Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йилда ўзбек сайтлари 700 га яқин хакерлик ҳужумига учради
UZ домен ҳудудига кирувчи сайтлар 2017 йилда 669 марта хакерлик ҳужумига учраган. Бу ҳақда Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази маълум қилди.
Таъкидланишича, 592 та ҳолатда марказ томондан ҳужумларнинг оқибатлари ва сабабларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилган.
Хакерлик ҳужумларининг аксарияти контентни ноқонуний юклаш (322 та ҳолат) ва сайтларнинг бош саҳифасини ўзгартиришга уринишлар (345 та ҳолат) билан боғлиқ бўлган. Марказ томондан фишинг контентини жойлаштиришга 2 та уриниш қайд қилинган.
Бош саҳифаларни ўзгартириш ва контентни ноқонуний юклаш ҳолатларининг кўплиги хакерлар учун биринчи навбатда сайтларни ёмонотлиқ қилиш ва уларга бузиб кирилганининг исботини қолдириш муҳим эканлигини кўрсатади.
Маълум қилинишича, Wordpress ва Jumla дастурларида яратилган сайтларга энг кўп ҳужум қилинган.
Давлат муассасалари сайтларидан 72таси ҳужумга учраган.
Мавзуга оид
20:32 / 24.07.2020
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий сайти хакер ҳужумига учради
23:38 / 10.02.2020
4 нафар хитойлик АҚШнинг 145 млн фуқароси шахсий маълумотларини ўғирлашда айбланмоқда
14:14 / 08.07.2019
British Airways мижозлари ҳақидаги маълумотлар ўғирланганлиги учун 183 млн фунт жаримага тортилди
09:25 / 04.10.2017