Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖБ: Тожикистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми камайиши кутилмоқда
Фото: 123RF
Тожикистон Миллий банкининг халқаро олтин-валюта захиралари 2017 йил тўққиз ойи мобайнида кескин ўсди ва импортга харажатларини қоплаш учун 5,6 ойни ташкил этди. Аммо бу, асосан, бир марталик таъсирнинг натижаси бўлди ҳамда Тожикистон иқтисодиёти бўйича Жаҳон банки янги ҳисоботига кўра, иқтисодий асосларнинг барқарор яхшиланишини билдирмайди.
«Захираларнинг кескин ўсиши асосан қарзларнинг тўпланиши билан боғлиқ бўлиб, сентябрь ойида 500 млн АҚШ доллари миқдорида чиқарилган еврооблигацияларни акс эттирмоқда. Захиралар, шунингдек, миллий пулларни чиқариш ва хорижий валютани сотиб олиш йўли орқали монетар олтинни харид қилиш билан тўлдирилди, бунга маъмурий чоралар ҳам туртки берди», - дея таъкидлайди ҳисобот муаллифлари.
Жаҳон банки таҳлилчиларининг фикрига кўра, ўрта муддатли истиқболда ТМБ халқаро захиралари даражаси тобора пасайиб боради, чунки импорт ва Роғун ГEСи қурилиши тикланади.
Жорий йилнинг ноябрь ойи бошида ТМБ биринчи марта Тожикистон Миллий банкининг халқаро олтин-валюта захиралари ҳажми 5,6 ойлик импортни қоплаш даражасига кўтарилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:27 / 30.03.2026
Март ойида сўм курси қандай ўзгарди?
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
08:35 / 22.03.2026