Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй ҳақидаги китобда Трампнинг ўрнини ким эгаллашни хоҳлаётгани айтилган
Майкл Вульфнинг «Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйида» китобида АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли ўзини давлат раҳбари лавозимига эҳтимолий номзод сифатида кўраётгани тилга олинади. Бу ҳақда The Times of India хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, Ҳейлидан ташқари, унинг номзоди АҚШ президенти Дональд Трампга яқин бўлган кўплаб шахслар томонидан ҳам кўриб чиқилмоқда. Уларнинг фикрича, у амалдаги давлат раҳбаридан анча ташаббускор ва ақллироқдир.
Фото: AP
Вульфнинг сўзларига кўра, Ҳейли «Трамп ҳукумат тепасида максимум бир муддат қолади» деб ҳисобламоқда ҳамда давлат раҳбари учун курашга киришиши мумкинлигини яхши тушуниб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WSJ Майкл Вульфнинг ушбу китобига таянган ҳолда Трамп собиқ маслаҳатчиси Иванкани «бефаҳм ғишт» деб атагани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020