12:38 / 07.01.2018
15597

Ла-лига. Супер дербида 8та гол киритилди

Фото: Getty Images

Испания Ла-лигасининг 18-туридан ўрин олган яна бир учрашув ниҳоясига етди. Унда Пиреней яриморолининг энг қадимги дербиларидан бири Андалусия дербиси бўлиб ўтди.

Учрашув дерби номига мос равишда ўтиб, унда 8та гол киритилди. «Севилья» мезбонлиги остида кечган учрашувда «Бетис» ғалабани илиб кетди. Учрашув аввалига «қувлашмачоқ» тарзда бошланди. «Бетис» ҳисобда олдинга чиқувчи, мезбонлар қувиб етувчи ролини бажаришди аммо якунда меҳмонлар омадлироқ чиқиб қолди. Кристиан Тельо томонидан 95-дақиқада киритилган гол ўйинга буткул нуқта қўйди. 5:3 меҳмонлар ғалабаси.

Ушбу натижадан кейин «Севилья» 29 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 5-ўрнида қолди. «Бетис» эса 24 очко билан 8-ўринга кўтарилди.

Испания Ла-лигаси, 18-тур

Севилья – Бетис 3:5 (2:2)
Голлар
: Бен-Йеддер (13), Кьер (40), Лангле (67) – Фабиан Руис (1), Феддаль (21), Дурмиси (63), Леон (65), Тельо (90+5).
Севилья: Рико, Коршья (Сарабия, 85), Кьер, Лангле, Эскудеро, Банега, Нзонзи, Васкес (Корреа, 57), Навас, Бен-Йеддер, Нолито (Муриэль, 69).
Бетис: Адан, Барраган (Герреро, 16), Манди, Феддаль, Дурмиси, Гарсия, Будебуз, Фабиан Руис (Камараса, 76), Гуардадо, Санчес (Тельо, 60), Леон.
Огоҳлантиришлар: Банега (25), Герреро (33), Феддаль (66), Манди (68), Эскудеро (73), Лангле (80), Леон (80), Тельо (86), Адан (90).

Top