08:02 / 26.09.2017
8466

Ла-лига. Ўтган тур қаҳрамонлари бу сафар йирик ғалабага эришди

Испания Ла-лигасининг 6-турига якун ясаб берган учрашувда «Бетис» ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилди. Севильядаги «Бенито Вильямарин» стадионида кечган учрашувда мезбонлар йирик ғалабани тантана қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида гол киритилмади. Иккинчи бўлимнинг бошиданоқ «Бетис» олдинга ташланди ва бирин-кетин голлар киритди. «Реал» қарши учрашув қаҳрамони Арнальдо Антонио Санабрия дублга эришган бўлса, Фабиан Руис ва Серхио Леоннинг биттадан голи ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Натижада «Бетис» Мадриддаги тарихий ғалабадан сўнг ўз уйидаги учрашувни 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан тугатди.

Ушбу ғалабадан кейин «Бетис» ҳисобидаги очколар сони 12тага етди ва жамоа Ла-лига турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. «Леванте» эса 9 очко билан 9-поғонадан жой олиб турибди.

Испания Ла-лигаси
6-тур

Бетис – Леванте 4:0 (0:0)
Голлар: 
Санабрия (47, 90), Фабиан Руис (55), Леон (65).
Бетис: Адан, Барраган (Рафа Наварро, 60), Манди, Амат, Дурмиси, Гарсия, Леон (Матиас Науэль, 77), Фабиан Руис, Гуардадо, Санчес (Тельо, 69), Санабрия.
Леванте: Фернандес, Педро Лопес, Постиго, Родригес, Тоньо, Моралес, Кампанья (Дукуре, 67), Робер, Барди (Нано, 57), Иви Лопес (Саму, 57), Алегрия.
Огоҳлантириш: Манди (51).

Top