Ўзбекистон | 11:40 / 08.01.2018
14584
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий судига раис тайинланди

Фото: Kruz.uz

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 19-сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилган.

Депутатлар бу лавозимга Абилай Адиловни сайлади ва тегишли қарор қабул қилингани хабар берилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид