08:42 / 09.01.2018
9269

35 автомобиль. АҚШда оммавий ЙТҲ юз берди

АҚШнинг Жоржия штатидаги I-75 шоссесида оммавий ЙТҲ юз берди, унда 30 дан ортиқ автомобилга зарар етган. Бу ҳақда ABC 9 хабар қилмоқда.

Катус округи шерифи офисининг маълумотларига кўра, ЙТҲга 35 та автомобиль учраган, улар 1 километрлик умумий масофада тўқнашиб кетган.

Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаси яхвонлик сабаб юз берган, 15 киши жабрлангани айтилмоқда.

Шунингдек, ҳодиса оқибатида магистралга жуда кўп миқдорда дизель ёқилғиси тўкилган.

Фото: Twitter/@MichelleWRCB
Фото: Twitter/@MichelleWRCB

Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни Нью-Йорк штатида 20 автомобиль иштирокида оммавий ЙТҲ юз бергани, қурбонлар борлиги хабар қилинганди.

Top