Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва АҚШ Аляска ва Чукотка ўртасидаги туннел бўйича шартнома имзолаши мумкин
Қурилиш 8 йилдан камроқ вақт олиши мумкин. АҚШ президенти Доналд Трамп бу ғояни қизиқарли деб атаган.
Россия ва АҚШ 5 июнь куни Чукотка ва Аляска ўртасидаги туннелни лойиҳалаш бўйича келишув имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия президентининг хорижий мамлакатлар билан инвестициявий-иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Кирилл Дмитриев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида журналистларга маълум қилди.
«Туннелга келсак. Эртага туннел лойиҳалаштиришни давом эттирамиз деган келишувни имзолаймиз. Туннел бўлади. Бу икки давлат ўртасидаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлади», деди Дмитриев.
2025 йил октябрь ойида Кирилл Дмитриев Беринг бўғози орқали Россия ва Аляскани боғлайдиган туннел лойиҳасини таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, лойиҳа анъанавий усуллар билан қурилса 65 миллиард доллардан ортиқ, Илон Маскнинг The Boring Company технологиясидан фойдаланилса эса 8 миллиард доллардан кам бўлади. Қурилиш 8 йилдан камроқ вақт олиши мумкин. АҚШ президенти Доналд Трамп бу ғояни қизиқарли деб атади.
Мавзуга оид
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
12:03 / 16.07.2026
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52 / 16.07.2026
АҚШ Эрондаги ҳарбий объектларга янги зарбалар берди
08:46 / 16.07.2026