12:10 / 09.01.2018
10737

Тошкентда бир кунда 65 та транспорт воситаси жарима майдончасига қўйилди

Фото: KUN.UZ

2018 йилнинг 8 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган тадбир давомида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 2710 та қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Шулардан:
- маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 19 та;
- транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш – 22 та;
- светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик – 24 та;
- ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш – 37 та;
- одам ташиши қоидаларини бузиш – 309 та;
- тезликни белгиланган меъёридан ошириш – 221 та;
- бўйсунмаслик - 7;
- хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик – 1063 та.

Жами 65 та транспорт воситаси жарима майдончасига қўйилган. Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Top