Жамият | 10:46 / 28.09.2021
11734
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ЙҲХБ инспекторини 4 км масофага судраб кетган ҳайдовчи қамоққа олинди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ЙҲХБ инспекторига қаршилик кўрсатиб, автомашинада судраб кетган ҳайдовчига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланди. Бу ҳақда бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов хабар бермоқда.

Айни пайтда ҳолат бўйича ҳайдовчига нисбатан Қумқўрғон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Кодексда ушбу жиноят учун БҲМнинг 50 баравари (13,5 млн сўм)гача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Бундан олдинроқ, 13 сентябр куни ҳайдовчи Т.Х. Қумқўрғон туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторининг қонуний талабларини бажармай, уни машинанинг олд қисмида 4 километр масофага судраб олиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид