Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус давлат органи ташкил этилади
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
Дастурнинг III боби «Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари» деб номланган. Унинг Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш бўлимида амалга оширилиши мўлжалланаётган қуйидаги чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.
Жумладан, Республикада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус давлат органи (агентлик) ташкил этиш ҳамда янги таҳрирдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш мўлжалланмоқда.
Давлат рақобат қўмитаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар 2018 йил 1 июлга қадар Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишади.
Лойиҳаларда:
- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус давлат органи (агентлик) ташкил этиш;
- унинг вазифа ва ваколатлари, давлат тизимига жамоатчилик назорати институтини кенг жорий этиш;
- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали ва шаффоф механизмларини татбиқ этиш каби масалалар назарда тутилади.
Мавзуга оид
12:01 / 12.12.2025
Газ йўқ ҳудудлардаги истеъмолчилар учун электрга 50 фоиз чегирма берилиши мумкин
10:30 / 09.12.2025
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўрнида Бошқарув самарадорлиги агентлиги тузилди
10:17 / 22.09.2025
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
14:11 / 25.08.2025