01:05 / 10.01.2018
4527

Каталония собиқ президенти партия етакчилигидан ҳам кетди

Фото: Reuters

Каталония собиқ президенти Артур Мас, сешанба куни, сепаратистлар сиёсий партияси етакчилигидан кетишини маълум қилди. Сиёсий партия ички бўлинишлари ҳақида хабар тарқаганидан сўнг, собиқ президент Каталония мустақиллиги учун курашни бошқа издошларига қолдиришга қарор қилган, деб ёзади Reuters.

2017 йил октябрда Каталонияда ўтказилган, аммо натижалари расман Мадрид томонидан тан олинмаган халқ референдумидан сўнг, партия боши берк кўчага кириб қолган: Испания ҳукумати билан музокаралар жуда катта заруриятга айланди.

Шунга қарамасдан, ўтган йил 21 декабрда ташкиллаштирилган парламент сайлови натижасига кўра, таъсирчан мақомга эга бўлган сепаратистлар партияси мамлакат Бош вазири Мариано Раҳойга қарши туришга етарлича имкониятга эга.

«Янги давр янги етакчини талаб қилмоқда. Мақсадни амалга ошириш учун йўлакни банд қилишим зарарга хизмат қилади», деб фикр билдирди Артус Мас.

Top