Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қисқартирилган ЙПХ постларида ишлаганлар қаерга ўтказилади?
Республикада озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижроси учун масъул бўлган пробация хизматини жорий қилиш кўзда тутиляпти. Бу ҳақда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.
Хўш, пробация хизмати нима ўзи? У озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган, шу жумладан шартли ҳукм қилинган маҳкумларни қайта тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасида ишлар самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Шу бўйича ишлаб чиқилиши назарда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида ана шу жиҳатлар белгилаб қўйилади. Пробация хизмати шахсий таркибини эса қисқартирилаётган йўл-патрул хизмати постлари штат бирликлари ҳисобидан шакллантириш назарда тутилмоқда.
Бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шу йил 20 ноябрь санасига қадар ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026
Педофилия учун умрбод қамоқ жазоси киритилади — Давлат дастури
17:38 / 16.02.2026