Жамият | 11:20 / 10.01.2018
19956
1 дақиқада ўқилади

Мансабдор шахслар ҳаракатлари устидан шикоят қилиш тизими такомиллаштирилади

Фото: Fotolia

Ўзбекистонда маъмурий адлия, яъни давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тизими такомиллаштирилади. Бу ҳақда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.

2018 йил 1 июлга қадар бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Лойиҳаларда:

ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органларга шикоят қилиш тартибини янада такомиллаштириш;

низони судгача ҳал қилиш усули сифатида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини коллегиал эшитиш механизмларини жорий этиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари устида Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, ДБА иш олиб боради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид