Ўзбекистон | 12:25 / 10.01.2018
17638
1 дақиқада ўқилади

Президент ҳузурида янги маслаҳат кенгаши ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилади. Бу ҳақда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси 2018 йил 20 апрелга қадар ишлаб чиқилади. 

Лойиҳада: 

  • фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари;
  • ижро ҳокимияти устидан самарали жамоат назоратини ташкил этиш; 
  • давлат ва жамоатчилик институтлари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш вазифалари назарда тутилади.

ФЖШММҚИ, ЎзННТМА, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), АҚҲМИ, ТДЮУ, ДБА бу борадаги ишлар учун масъул этиб белгиланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид