Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда давлат бошқарув органлари тизими тубдан такомиллаштирилади
Ўзбекистонда давлат бошқарув органлари тизими тубдан такомиллаштирилади. Бу ҳақда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.
Қайд этилишича, бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари йил давомида ишлаб чиқилади.
Лойиҳаларда:
давлат органларининг турлари (вазирлик, давлат қўмитаси, агентлик, инспекция, марказ ва ҳ.к.), фарқланувчи жиҳатлари ва вазифалари;
давлат органларига хос бўлган махсус функциялар доираси;
вазифалари ўзаро такрорланувчи вазирлик ва идораларни мақбуллаштириш ҳамда бирлаштириш;
агентликлар, қўмиталар, инспекциялар ва марказларни тегишли вазирликларга бўйсундириш;
давлат бошқарув органларининг ягона рўйхатини белгилаш;
бошқарувнинг инновацион шаклларини жорий этиш;
давлат вазифаларини тадбиркорлар ва жамоатчиликни тенг ҳамкор сифатида жалб этган ҳолда бажариш механизмларини такомиллаштириш;
Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг ижро этувчи аппаратидан вазирликларга ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, республика бошқарув органларидан ҳудудий органларга ўтказилаётган функциялар доираси назарда тутилади.
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Инновация вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар бу борада масъул этиб белгиланди.
Мавзуга оид
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026
Педофилия учун умрбод қамоқ жазоси киритилади — Давлат дастури
17:38 / 16.02.2026