Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 апрелдан газ ва электр энергияси нархлари оширилади
1 апрелдан аҳоли учун табиий газ нархи 10 фоизга, электр энергияси эса 12 фоизга ошиши кутилмоқда. Kun.uz мухбири хабар беришича бу ҳақда Халқаро пресс-клуб йиғилишида Ўзбекистон иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, бу 2018 йилги давлат бюджетида кўзда тутилган бўлиб, инфляция кўрсаткичларига мос келади. Шу билан бирга, иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари йил давомида ойлик ва нафақалар ҳам адолатли равишда оширилишини қўшимча қилди.
Декабрда Мубин Мирзаев 2018 йилда Ўзбекистонда ойлик иш ҳақининг ўсиши инфляция даражасидан паст бўлмаслигини маълум қилган эди.
Маълумот учун, газ ва электр энергияси тарифлари охирги марта 2017 йилнинг июлида оширилган.
Айни вақтда 1 куб метр табиий газ нархи 263,4 сўм, нарх 10 фоиз ошганда 1 куб метр табиий газ нархи 289,7 сўмни ташкил этади.
Аҳолига етказиб берилаётган 1 кВтс электр энергияси айни вақтда 204,3 сўм. Бу нарх 1 апрелдан кейин 224,7 сўм бўлади. Электр плиталари билан жиҳозланган турар-жойларда яшовчи аҳоли учун эса электр энергияси нархи 1 кВтс учун 102,15 сўмдан 112,35 сўмга ошади.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
20:10 / 15.05.2026