Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МБнинг Халқ банки ва «Микрокредитбанк»даги улуши Молия вазирлигига берилди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банкнинг Халқ банки ва «Микрокредитбанк» устав капиталларидаги улушини тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида беғараз тарзда олади.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 9 январида «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
Ўзбекистон раҳбари Марказий банкнинг Халқ банки ва «Микрокредитбанк» устав капиталлардаги улушини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида беғараз тарзда бериш тўғрисидаги таклифни маъқуллади.
Шунингдек, президент шундай тартибни белгилаб қўйдики, унга мувофиқ тижорат банклари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлари кузатув кенгашлари таркибига Марказий банк ходимларининг киритилиши тақиқланди.
Мавзуга оид
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
15:38 / 26.05.2026
Аҳоли ва бизнеснинг инфляция кутилмалари пасайди: асосий хавотир — коммунал хизматлар, ёнилғи ва энергия нархлари
20:53 / 25.05.2026