Иқтисодиёт | 20:53
480
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар гўшт ва сут нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти

Даромадлари 2 млн сўмдан 4 млн сўмгача бўлган аҳоли қатлами энг кам – 10,5 фоизлик инфлацияни сезган бўлса, 30 млн сўмдан кўпроқ даромад топувчилар охирги 12 ойда нарх-наво 14,7 фоизга ошди деб ҳисоблаяпти. Сезилган инфлация Қашқадарё вилоятида энг юқори – 12,9 фоизни ташкил этган.

Фото: iStock

2026 йил апрел ойида Ўзбекистон аҳолиси сезган йиллик инфлация даражаси март ойига нисбатан ўзгаришсиз қолиб, 11,6 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Сўровномада қарийб 3500 нафар респондент иштирок этган. Улар берган жавобларга қараганда, сезилган инфлация Қашқадарё вилоятида энг юқори – 12,9 фоизни, Сурхондарё вилоятида 12,4 фоизни, Тошкент вилоятида 12,1 фоизни ташкил этган.

Фарғоналиклар эса нарх-наво ошишини ҳаммадан ҳам камроқ сезишган – 9,5 фоиз. Қорақалпоғистон Республикасида яшовчилар 10 фоиз, Хоразм вилояти аҳолиси 10,1 фоизлик инфлацияни ҳис этишган.

Апрел ойида аҳоли томонидан нархларида юқори ўсиш кузатилган асосий товар ва хизматлар қуйидагилар: гўшт ва сут, бензин ва ёқилғи, мева ва сабзавотлар, электр ва табиий газ, дорилар, шунингдек, қурилиш моллари нархлари.

Даромадлари 2 млн сўмдан 4 млн сўмгача бўлган аҳоли қатлами энг кам – 10,5 фоизлик инфлацияни сезган бўлса, 30 млн сўмдан кўпроқ даромад топувчилар охирги 12 ойда нарх-наво 14,7 фоиздан кўпроққа ошди деб ҳисоблаяпти.

 

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид