10:37 / 13.01.2018
7314

Robomat дўконлар соҳасида «инқилоб» қилишга тайёрланмоқда

Фото: Hi-News

Ҳайдовчисиз фургонлар билан ҳозирда ҳеч кимни ажаблантириб бўлмайди: АҚШ ва Европа йўлларида ўнлаб стартаплар ҳамда катта автомобиль компаниялари ўзларининг маҳсулотларини синовдан ўтказмоқда. Баъзи ҳайдовчисиз автобуслар махсус тайёрланган трассаларда йўловчиларсиз ҳаракатланмоқда ва тўлақонли синовларга тайёрланмоқда. Улар орасида йўловчиларни уйдан энг яқин дўконга паст тезликда олиб бораётганлари ҳам бор. Robomat стартапи эса «Агар йўловчи дўконга бормаса, дўкон йўловчининг олдига келади!» принципини танлаб, бошқача йўл билан боришга қарор қилди.

Robomat’дан бўлган ишлаб чиқарувчилар ғилдираклардаги автоматлаштирилган кичик киоска бўлган ҳайдовчисиз электрфургонни тақдим этди. Бундай юк машиналаридан фойдаланиш дўконлар тармоғига янги стационар нуқталарни очишда пул тежаш имконини бериб, фақат зарурий буюмларни керакли туманларга етказиб беради, - дея ҳисоблайди робот дўконнинг яратувчилари. Ишлаб чиқувчиларнинг ишонч билдиришича, лойиҳа келгусида маҳсулотларни етказиб бериш бўйича бошқа сервислардан ортда қолмайди, баъзи ҳолатларда рақобатчиларни ҳам ортда қолдиради.

«Ғилдираклардаги дўкон концепцияси харидор учун янада тушунарлироқдир», - дейди стартап асосчиси Али Аҳмад.

Ҳақиқатан ҳам, ғилдираклардаги робомобиль учун аллақачон тайёр инфратузилма бор, уни йўлларда яхши юришга ўргатса бўлди. Бундан ташқари, музқаймоққа эга эски фургонлар ҳали ҳам машҳурдир. Робокиоск йўлда лидарлар, радарлар ва компьютер кўзи тизими ёрдами ҳаракатланади, у турли масофаларда кўриш имконини беради. Ишлаб чиқувчилар ўз маҳсулотларини автономликнинг бешинчи босқичига 2018 йилда олиб чиқмоқчилар.

Бундай роботлаштирилган дўкон орқали харидни амалга ошириш осон ва ёқимли бўлади: мижоз қизиқаётган товарни қўлига олса бўлди, керакли пул миқдори смартфондаги тегишли иловага «боғланган» банк картасидан ечиб олинади. Нархлар, қадоқлаш санаси ва таркиб ҳақидаги маълумотни харидор витриналарда ўқиши мумкин. Маҳсулотлар янгилиги учун хавотир олмаса ҳам бўлади - совутиш тизими ҳамма нарсани ўзи қилади.

Кичик юк машинасига яна бир неча савол бор. Масалан, уни сотиб олиш ёки ижарага олиш қанча туради? Ва яна: вандаллар билан нима қилиш керак? Ишлаб чиқувчилар бу саволларга ҳозирча жавоб бера олмади.

Top