Улар доимо қалбимизда

Шу кунларда Республикамизнинг барча ҳудудларида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги муносабати билан турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Xусусан, хизмат вазифасини ўтаётган пайтда, чинакам мардлик намунасини кўрсатиб ҳалок бўлган жасур аскарларни ёд этиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинмоқда.
Шундай тадбирлардан бири 13 январь куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти раҳбарияти ташаббуси билан ташкил этилди.
Унда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Лисунова 4, 6-хонадонда истиқомат қилган, Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган капитан Жаҳонгир Тоғаев ҳамда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри «Кабутар» маҳалласи 5-уй, 37-хонадонда яшаган сержант Паҳлавон Абдуллаевнинг хонадонларига ташриф уюштирилди.
Ташриф давомида институти раҳбарияти, хусусан ректор С.Юнусов, Маънавий – маърифий ишлар бўйича проректор У.Абдуллаев ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти етакчиси А.Азимов марҳум Жаҳонгир Тоғаев ҳамда Паҳлавон Абдуллаевнинг оила аъзоларини байрам билан табриклаб, уларнинг мардлиги ва давлатимиз олдидаги хизматлари беқиёс эканини таъкидлашди.
Ташрифда шунингдек, марҳум офицерларнинг оила аъзоларига институт жамоасининг эсдалик совғалари топширилди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Мавзуга оид

14:12 / 19.04.2025
Оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади

08:10 / 17.09.2024
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

13:48 / 17.05.2023
Ўзбекистонда оммавий тадбирлар алоҳида, биринчи ва иккинчи тоифаларга бўлинади

12:38 / 11.04.2023