Жаҳон | 18:05 / 15.01.2018
13022
1 дақиқада ўқилади

Африкада ўта ноёб рангсиз олмос топилди

Фото: Gem Diamonds

Африкадаги Лесото қироллигида катталиги бўйича дунёда бешинчи ўринда туриши айтилаётган олмос топилди. Бу ҳақда Британиянинг Gem Diamonds компанияси сайтида хабар берилган.

Олмос Gem Diamonds’га тегишли бўлган Летсенг олмос конидаги ишлар давомида топилди, унинг қиймати тахминан 40 млн долларга баҳоланмоқда. 910 қиротли рангсиз (D шкаласи) тош II-турга киради – аралашмаларга эга бўлмаган олмосларга. Бундай тошлар табиий олмослар орасида фақат 1-2 фоиз ҳолатлардагина топилади.

«Gem Diamonds Летсенгни 2006 йилда харид қилганидан сўнг, конда дунёдаги энг машҳур олмослар топилди, жумладан 603 қиротли «Лесото ваъдаси», - дея таъкидлаб ўтди компания ижрочи директори Клиффорд Элфик. – Бироқ, юқори сифатдаги бу олмос – бугунги кунда топилганлар ичидаги энг йиригидир. Бу ажойиб топилма».

Шундай олмос топилгани ҳақида маълумот пайдо бўлгач, компания акциялари 14 фоизга ўсган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид