Ўзбекистон | 20:50 / 15.01.2018
18728
1 дақиқада ўқилади

ОТМ учун 50 фоизгача имтиёзли нархларда интернет тарифи ишлаб чиқилди

Олий таълим муассасалари учун «Ўзбектелеком» АК томонидан 50 фоизгача имтиёзли нархлар асосида ҳамда чекланмаган трафик Интернет тармоғи хизматлари учун тариф режалари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ана шундай махсус интернет тармоғи хизматлари жорий этилмоқда. Ушбу келишув Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида имзоланган қўшма қарорга асосан бажарилиши айтилмоқда.

«Интернет тармоғи учун ишлаб чиқилган тариф профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишида янада кенгроқ имконият беради», дейилади хабар матнида.

Мавзуга оид