Туркманистонда фолбинларга “ов бошланди” – ОАВ
Туркманистон полицияси янги йил бошидан фолбинларни ушлаб, уларга жарима сола бошлади. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, ушланган фолбинлар полиция бўлимларига олиб келиниб, уларга маъмурий қоидабузарлик айблови қўйилиб, баённома тузилмоқда ва 100 манат (25 долларга яқин) миқдорида жарима ёзиб берилмоқда.
Нашрнинг амалдорлар орасидаги манбасининг айтишича, фолбинлар таъқиб қилинаётганига ҳуқуқ-тартибот идораларига “мамлакат бюджетини исталган йўл билан тўлдириш” буюрилгани сабаб бўлган. Амалдор ҳайдовчиларга турли баҳоналар билан жарима солинаётгани, охирги 5 йил ичида ҳайдовчилик гувоҳномаси олган аёлларга гувоҳномани олиш учун қайта имтиҳон топшириш талаби қўйилаётганини шу сабаб билан тушунтирган.
Шунингдек, Туркманистонда йил бошидан бери оқ рангли машиналардан бошқа ранглардаги машиналарда юриш тақиқлаб қўйилди.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024