Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
Мутахассислар 2027 йилни кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши эҳтимоли юқори деб баҳоламоқда.
Туркманистоннинг Эсенгули метеостанциясида 30 май соат 17.00 да ҳарорат қарийиб +46 даража (+45.8 даража) иссиқни ташкил этди.
Бу қиймат Туркманистон кузатувлар тарихида май ойида қайд этилган энг юқори ҳарорат қийматидир.
Жаҳон метеорология ташкилоти прогнозларига кўра, 2026–2030 йиллар оралиғида Ердаги ўртача ҳарорат тарихий рекорд даражаларга етиши мумкин.
Мутахассислар 2027 йилни кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши эҳтимоли юқори деб баҳоламоқда.
Бу ҳолатга асосий омиллардан бири сифатида Эль-Ниньо иқлим ҳодисаси кўрсатилмоқда. У Тинч океаннинг экватор қисмида сув ҳароратининг кўтарилиши билан боғлиқ бўлиб, бутун дунё бўйлаб об-ҳаво шароитларига жиддий таъсир кўрсатади.
Мавзуга оид
08:51 / 29.05.2026
2027 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин
13:24 / 23.03.2026
Эл-Нино хавфи: янги иссиқлик рекордлари кутиляпти
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026