Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Косовода сербиялик сиёсатчи ўлдирилди
Фото: Anadolu
Косовода «Озодлик, демократия, ҳақиқат» ҳаракати етакчиси Оливер Иванович отиб кетилди.
«Анадолу» агентлигининг марҳум адвокатига таянган ҳолда хабар беришича, 64 ёшли Иванович 16 январь куни эрталаб Косовка-Митровица шаҳридаги ҳаракатнинг қароргоҳига кириб кетаётганида отилган.
Иванович шифохонага етказилди, бироқ уни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.
Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланди.
Эслатиб ўтамиз, Иванович 2016 йилда тўққиз йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилганди. Суд уни косоволик албанларга қарши ҳарбий жиноятларга алоқадорликда айбдор деб топган. 2017 йилда биринчи инстанциядаги суд ҳукми бекор қилинди. Тергов вақтида Иванович озодликда бўлган.
Мавзуга оид
12:01 / 29.12.2025
Вучич Сербияда 2026 йилда муддатидан олдин сайлов ўтказишга ваъда берди
10:11 / 29.12.2025
Косово сайловлари: ҳукмрон партия ғалаба қозонди
14:09 / 26.12.2025
АҚШ Сербия компаниясига РФ улушини сотиш бўйича музокаралар учун муддат берди
21:07 / 20.12.2025