Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси президенти бўлди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун Миллий олимпия қўмитаси йиғилишида иштирок этди. Йиғилишда МОҚга янги президент, бош котиб ва вице-президентлар сайланди. Бу ҳақда тадбирда қатнашган KUN.UZ манбаси хабар бермоқда.
Шу кунгача Миллий Олимпия қўмитасига раҳбарликни Мираброр Усмоновдан қабул қилиб олган Алишер Султонов амалга ошириб келаётган эди, бош котиб вазифасида Ойбек Қосимов ишлаб келаётган эди.
Янги тайинловлар натижасида Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов МОҚ президенти этиб сайланди. МОҚ бош котиби лавозимига Жасур Матчонов тайинланди.
МОҚ вице-президентлари этиб, Мурод Азимов, Алишер Султонов, Ойбек Қосимов ва Салим Абдувалиев тайинланди.
Аҳмаджанов Умид Маҳамаджонович 1977 йил 16 май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Миллати ўзбек. Маълумоти олий. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини имтиёзли асосда тугатган.
Меҳнат фаолиятини 1995 йилда «Зенит» фирмасида ишчи сифатида бошлаган. 1995-2001 йилларда «Илму Зиёд» хусусий корхонасида ишчи, кейинроқ 26-сонли қурилиш бошқармасида ишчи ҳамда оператор вазифаларида, шунингдек, Олимпия Акционерлик Жамиятида автосаноат бўлими раҳбари сифатида фаолият олиб борган.
2002 йилда Ўзбекистон ногиронлар спорт федерацияси Бош котиби лавозимига тайинланди. 2007 йилга келиб, дастлаб Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоцияцияси Бош котиби ҳамда раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ушбу ташкилотдаги фаолияти билан биргаликда У.Аҳмаджонов 2007 йилдан эътиборан Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси раиси ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Олимпия Қўмитаси вице-президенти лавозимларида ҳам самарали фаолият юритди.
12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясида ўтказилган ҳисобот-сайлов конференциясида Умид Аҳмаджонов ЎФФнинг янги президенти этиб сайланган эди.
Мавзуга оид
21:32 / 06.02.2023
Туркиядаги ўзбекистонлик спортчилар ҳолати бўйича маълумот берилди
21:35 / 06.05.2022
Ўзбек спортининг 30 йиллик тарихидаги энг яхшилар тақдирланди
09:26 / 20.07.2021
Олимпия ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон делегацияси Токиога йўл олди
15:23 / 19.07.2021