«Воқеага Ўзбекистон олимпия жамоасининг алоқаси йўқ». МОҚ Токиода юз берган жинсий тажовуз ҳолати бўйича баёнот берди
Айрим хорижий нашрлар ва ижтимоий тармоқларда Токиода ўзбекистонлик йигитнинг япониялик қизга нисбатан жинсий тажовуз қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўз навбатида, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бу борада расмий баёнот берди.
Миллий олимпия қўмитаси расмий баёнотига кўра, бўлиб ўтган воқеликка Ўзбекистон олимпия жамоасининг ҳеч қандай алоқаси йўқ.
«Japantimes.co.jp» нашри берган маълумотга кўра, воқеа Токио шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароси Д.Р. билан содир бўлган. «Kyodo news» эса Д.Р. ва у қизнинг биргаликда Токиодаги «Олимпия» стадионида волонтёр бўлиб ишлагани ҳақида ёзмоқда.
Ҳозир МОҚ тезкор штабининг 5 нафар вакили Токиодаги олимпия шаҳарчасида бўлиб турибди. Уларнинг вазифаси асосий делегация келгунига қадар ташкилий масалаларни ҳал этиб туришдир. Ташкилий қўмитанинг талабларига кўра, олимпия шаҳарчасидаги шахсларнинг ҳудуддан чиқиб кетиши мумкин эмас ва у жой кучли назорат остида.
Шундай экан, юқоридаги воқеликка Ўзбекистон олимпия делегациясининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шу ўринда юртимизнинг барча ОАВ, блогер ва журналистларидан бу каби асоссиз мақолаларга ишонмасликларини сўраб қоламиз», дейилади МОҚ баёнотида.
Таъкидланишича, бугун кечга Токио-2020 XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон делегациясининг асосий қисми чартер рейс орқали Японияга жўнаб кетади.
Мавзуга оид
10:54 / 09.12.2024
Токиода туғилиш даражасини ошириш ва ишлайдиган оналарни қўллаб-қувватлаш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади
10:41 / 21.06.2024
Хусусий мулк дахлсизлиги. Нарита аэропортининг ичида яшовчи фермер
14:00 / 20.01.2024
Токиода Япониядаги ватандош аёллар маслаҳат кенгаши ташкил этилди
11:08 / 04.01.2024