14:37 / 17.01.2018
63370

Фазлиддин Ғоибназаров ҳарбий хизматни ўтамоқда

Бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби Фазлиддин Ғоибназаров айни дамда ҳарбий хизматни ўтамоқда. Бу ҳақда KUN.UZ’га боксчининг яқинлари маълум қилишди.

Маълум қилишича, Ғоибназаров Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаяпти.

Маълумот учун, сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат ҳудудий принцип асосида ойлик йиғинлар тарзида ташкил этилади ҳамда чақирилувчилар томонидан Молия вазирлигининг махсус ҳисобварағига пул бадаллари киритилишини назарда тутади. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган фуқаролар йигирма етти ёшга тўлганларидан кейин Қуролли Кучлар резерви таркибига ўтказиладилар.

Мавзуга оид: Ўзбекистонда армияга чақирув эълон қилинди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 13 январь куни «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ва белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар захирасига бўшатиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

Мавзуга оид: Ғоибназаров бокс ва ҳаётдаги қийинчиликлар, финалга жароҳат билан чиққани ва бошқалар ҳақида

2017 йилнинг декабрь ойи охирларида эса KUN.UZ Фазлиддин Ғоибназаров билан интервью ташкиллаштириб, унда бокс ва ҳаётдаги қийинчиликлар, финалга жароҳат билан чиққани ҳамда бошқа кўплаб нарсалар ҳақида суҳбат қурилган эди. 

Фазлиддин Ғоибназаров 1991 йил 16 июнда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида таваллуд топган. 64 кг вазн тоифасида жанг олиб боради. 2016 йилги Рио Олимпиадаси ғолиби. Профессионал боксдаги илк жангини 2017 йил 22 апрелда ўтказган. 

Top