Ўзбекистон | 21:45 / 17.01.2018
7224
1 дақиқада ўқилади

Раҳбарларга инновацион менежмент бўйича сабоқ берилади

2018 йил февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси базасида инновацион менежмент бўйича қисқа муддатли махсус курслар ташкил этилиш маълум бўлди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтилади.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг иккинчи ойидан бошлаб, илмий ва олий таълим муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналари масъул раҳбарлари ва мутахассислари учун инновацион менежмент бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этилиши белгиланган.

Инновацион менежмент – бу инновацион жараёнлар, инновацион фаолият, бу фаолият билан банд бўлган ташкилий тузилмалар ва уларнинг ходимларини бошқариш тамойиллари, усуллари ва шаклларнинг мажмуасидир.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид