Ўзбекистонда магистратура босқичида таълим олаётган жами талабалар сони маълум

Фото: fondkarimov.uz
2017/2018 ўқув йили учун магистратурага жами 4857 нафар қабул қилинган талабалардан, 34,8 фоизи (1690 нафар) давлат гранти асосида, 65,2 фоизи (3167 нафар) тўлов шартнома асосида қабул қилинди. 100 қабул қилинган ўринга ўртача 263 та ариза топширилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 24,1 фоизга магистратура талабаси бўлиш имконияти ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берган.
Магистратура босқичида таълим олаётган жами талабалар сони 9218 нафарни ташкил этиб, улардан 3089 нафари давлат грантлари асосида, 6129 нафари шартнома асосида таълим олмоқда. Жами талабаларнинг 37,5 фоизини (3453 нафар) қизлар ташкил этган бўлса уларнинг, 30,8 фоизи (1064 нафар) давлат грантлари асосида таълим олмоқда.
Магистратура босқичида таълим олаётган жами талабалар сони 9218 нафарни ташкил этиб, улардан 27,4 фоизи гуманитар соҳада, 24,3 фоизи ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ мутахассислиги бўйича, 23,7 фоизи ишлаб чиқариш ва техник соҳада, 4,8 фоизи қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислиги бўйича, 17,4 фоизи соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот мутахассислиги бўйича, 2,3 фоизи хизматлар соҳасида таълим олмоқда.
2017 йилда олий таълим муассасалари магистратура босқичининг 5594 нафар битирувчиларидан, 1803 нафари гуманитар соҳа, 1263 нафари ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ мутахассислиги бўйича, 1431 нафари ишлаб чиқариш ва техник соҳада, 312 нафари қишлоқ ва сув хўжалиги, 668 нафари соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот, 117 нафари хизматлар соҳасига оид мутахассисликка эга бўлди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

10:40 / 09.06.2025
Май ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди

09:45 / 09.06.2025
Бир килограмм паловга кетадиган маҳсулотларнинг ўртача нархи айтилди

09:03 / 09.06.2025
Қайси соҳада тижорат корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

08:20 / 09.06.2025