Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда нечта ОТМ мавжуд?
2017 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида олий ҳарбий билим юртларидан ташқари 72 та олий таълим муассасаси ва 19 та филиаллар мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 4 та академия, 7 та хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари, 27 та университетлар ва 4 та олий диний таълим муассаса ҳамда филиаллари фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Олий таълим муассасалари томонидан тақдим этилган дастлабки маълумотларга асосан, 2017/2018-ўқув йили бошига бакалавриат босқичига жами 80822 нафар, шу жумладан 18439 нафари давлат грантлари асосида, 62383 нафар ёшлар эса шартнома асосида талабаликка қабул қилинган.
2017/2018-ўқув йили бошида қабул қилинган талабаларнинг 71838 нафари кундузги, 8984 нафари 20 та олий таълим муассасаси ва 1 та филиалда ташкил этилган сиртқи курсларда таълим олаётган бўлиб, сиртқи курсларга қабул қилинганларнинг 77,8 фоизини қизлар ташкил этади. Маълумот учун, 2016/2017 ўқув йилида жами 110 нафар талаба сиртқи курсларга қабул қилинган.
Мавзуга оид
15:27 / 16.12.2025
Миллий статистика: такси йўл ҳақи қимматлашуви давом этмоқда
14:52 / 16.12.2025
Сартарошхона хизматлари нархи: йил бошидан буён сезиларли ўсиш
11:52 / 16.12.2025
Статистика: Франция фуқароларининг Ўзбекистонга ташрифи ошиб бормоқда
11:07 / 16.12.2025