Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Учар сегвей» синовдан ўтказилди (видео)
Франциянинг Zapata компанияси Zapata Ezfly номли учар қурилма синовларини ўтказди. Тест видеоси ишлаб чиқувчиларнинг YouTube-каналида эълон қилинган.
Тажрибалар Техасдаги кўл устида ўтказилди. Кадрларда кўриш мумкинки, синов иштирокчилари шлемлар ва махсус костюмларни кийиб олган ҳолда қурилмада навбатма-навбат учишмоқда.
Ezfly бир нечта реактив двигателли платформа ҳамда тутқич билан жиҳозланган, уларнинг ёрдамида қурилма бошқарилади. Аппарат 3 километрлик баландликка кўтарилиши ҳамда тезликни соатига 130 километрга қадар етказиши мумкин.
- Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дрон очиқ денгизга чиқиб қолган австралиялик икки ўсмирни қутқаришда ёрдам бергани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:05 / 25.04.2026
Франция океан устида энг қиммат йўлни қурмоқда
09:59 / 24.04.2026
Франция ядровий “соябони”ни НАТО шарқий қанотига кенгайтириши мумкин
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
15:29 / 03.04.2026