Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Ит ва тимсоҳ жанги
Интернетда итнинг 3,5 метр келадиган тимсоҳ билан жангга киргани тасвирланган видео пайдо бўлди. Тегишли кадрларни ViralHog фойдаланувчиси YouTube’да эълон қилди.
Видеоёзув муаллифи сўзларига кўра, ҳодиса 2017 йилнинг 23 декабрь куни Австралиядаги Гот оролида юз берган.
Ролик муаллифининг аниқлик киритишича, у таниши ва орол эгаси Кинг Кайнинг ёнига меҳмонга келган. Кай эса терьер ва дарёда яшовчи Кейси лақабли тимсоҳга эгалик қилади.
Орол эгаси ити билан сайрга чиққанида, у тимсоҳни лақабини айтиб чақирган. Кейси сувдан чиқиб келиб, тирик жўжани еган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Видео муаллифи сўзларига кўра, шундан сўнг ит, афтидан, эгасига хавф пайдо бўлган, деб ҳисоблаган ва судралиб юрувчига ҳужум қилиб, унинг думидан тишлаб олган. Тимсоҳ чўчиб тушган ва сувга қайтиб кириб кетган.
Мавзуга оид
18:29 / 17.12.2025
Аҳмад ал Аҳмад — Австралиянинг суриялик қаҳрамони
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
13:22 / 15.12.2025
Австралия бош вазири қурол бўйича қонунларни қатъийлаштирмоқчи
11:29 / 15.12.2025