16:10 / 23.01.2018
18548

Осиё чемпионати дастлабки финалчиси аниқ бўлди

Фото: The-afc.com

Хитойда давом этаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги осиё чемпионати дастлабки ярим финал учрашуви якунига етди. Унда Қатар U-23 терма жамоаси Вьетнам U-23 терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувнинг асосий вақтида ғолиб аниқланмади. Қатардан Ориф ва Али Алмоез, Вьетнамдан эса Цюанг Ҳай томонидан киритилган икки гол асосий вақт 2:2 ҳисобида дуранг билан тугашига сабаб бўлди. Иккита 15 дақиқалик қўшимча бўлимларда ҳам ғолиб аниқланмади ва ўйин тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди. 

Пенальтилар сериясида омад Вьетнам U-23 терма жамоасига кулиб боқди. Лотереяда 4:3 ҳисобида устун келган Вьетнам U-23 терма жамоаси чемпионатнинг дастлабки финалчисига айланди.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи ярим финал учрашувда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Жанубий Корея U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.

Осиё чемпионати U-23
1/2 финал

Қатар U-23 - Вьетнам U-23 2:2 (1:0, 1:2, 0:0)
пенальтилар бўйича 3:4
Голлар: Ориф (39), Али Алмоез (87) - Цюанг Ҳай (69, 88).

Top