Ўзбекистон | 00:10 / 23.01.2018
73717
1 дақиқада ўқилади

Парламент Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини назорат қилади

Ўзбекистонда «Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан қабул қилинган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили» Давлат дастурида назарда тутилган.

Қонунга кўра Миллий хавфсизлик соҳасида парламент назорати механизмлари белгиланади.

Ўзбекистонда шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва адолатни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни назарда тутувчи «​Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида»​ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид