Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон бош прокурори автобуслар бўйича топшириқ берди
Қозоғистон бош прокурори Қайрат Кожамжаров йўловчи ташиш соҳасида текширувлар ўтказиш ҳақида топшириқ берди.
Маҳкама матбуот хизмати хабарига кўра, мунтазам бўлмаган йўловчи автоташувлари соҳасидаги таҳлил бунда тизимли қоидабузарликлар кузатилишидан дарак бермоқда.
Йўловчиларни ташиш техник носоз ва ноқонуний равишда ўзгартирилган автобусларда, рухсат берувчи ҳужжатларсиз, йўл ҳаракати, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилган ҳолда амалга оширилмоқда.
«Бу фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи учун ортга қайтариб бўлмас оқибатларни келтириб чиқармоқда – йўловчи автотранспорти билан юз берувчи ҳодисалар одамларнинг умрига зомин бўлмоқда», - дея таъкидлаб ўтилган прокуратурадан.
Маҳкама раҳбари Бош транспорт прокуратураси ва вилоятлар прокурорларига ушбу соҳада текширувлар ўтказиш ҳақида кўрсатма берган.
Аввалроқ, 18 январь куни Ақтўбеда ичидаги 52 ўзбекистонлик билан ёниб кетган «Сетра» автобуси 2,5 йилдан буён техник кўрикдан ўтмагани маълум бўлганди. Шунингдек, унинг эгаси Ордухан Мехтиевда йўловчи ташиш учун лицензия бўлмаган.
Мавзуга оид
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026