Ўзбекистон | 16:24 / 24.01.2018
16702
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон етакчиси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Нурсултон Назарбоев суҳбат давомида Шавкат Мирзиёевга Ақтўбе вилоятида жорий йилнинг 18 январь куни йўловчи автобусининг ёниб кетиши туфайли Ўзбекистон фуқаролари фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди, шунингдек, минтақавий ҳамда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашди.

Томонлар мулоқот якунида режалаштирилаётган учрашувлар жадвалини ҳам кўриб чиқишган.

Мавзуга оид