Бугун, 25 январь куни президент матбуот хизмати томонидан ташкил этилган Press-hall'нинг навбатдаги йиғилиши ўтказилмоқда.
Анжуман бугун соат 16:00 да Президент Матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси орқали жонли эфирга узатилиши бошланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси президентининг "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳақида сўз юритилмоқда. Ҳужжатда қайд этилишича, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ривожланишини таҳлил қилиш натижалари тизимнинг бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини ва туб ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатган.
Йиғилишда Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Р.С.Қосимов маъруза қилмоқда.