Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адвокатлик тузилмалари учун ЯИТ камайтирилади
Адвокатура тузилмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уларнинг мустақиллигини таъминлаш ва солиқ имтиёзларини тақдим этиш 2018 йил учун Давлат дастурида ўз аксини топган (Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган).
Norma.uz хабарида айтилишича, кўрсатилган йўналишда қатор чора-тадбирлар режалаштирилган:
1 – юридик консалтинг билан шуғулланадиган ташкилотлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаш. Назарда тутилишича, мазкур фаолият лицензияланмайди. Бу тадбиркорлик субъектларини юридик ёрдам билан кенгроқ қамраб олиш имконини беради.
Маълумот учун: тадбиркорлик фаолиятига юридик хизмат кўрсатиш лицензияланиши лозим бўлган адвокатлик фаолиятига киради.
2 – адвокатлар учун солиқ юкини оптималлаштириш. Хусусан, адвокатлик тузилмалари учун ягона ижтимоий тўлов ва адвокатлардан ундириладиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини камайтириш режалаштирилган.
Маълумот учун: адвокатлик тузилмалари бугунги кунда ЯИТни 25% ставка бўйича тўламоқда (масалан, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари – 15%).
3 – адвокатларнинг давлат идоралари, корхоналари ва ташкилотларида юрисконсульт бўлиб ишлашига рухсат бериш. Айни пайтда чеклов амал қилади: адвокат илмий ва педагогик фаолиятдан, шунингдек Адвокатлар палатасидаги ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.
Тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш 2018 йил 20 апрелга белгиланган. Ижрочилар – Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ ва Адвокатлар палатаси.
Ушбу ҳужжат 23.01.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
11:04 / 07.01.2026
Адвокатлар сони 2000 нафарга оширилиши режалаштирилмоқда
08:38 / 25.12.2025