Осиё чемпионати U-23 мусобақасида дастлабки совриндор аниқ бўлди
Осиё чемпионати U-23 мусобақасининг 3-ўрин учун учрашуви бўлиб ўтди. Унда ярим финал босқичида мағлубиятга учраган Қатар U-23 ва Жанубий Корея U-23 терма жамоалари ўзаро куч синашишди.
Мағлубларнинг ўзаро ўйинига хос тарзда кечган учрашув нисбатан зерикарлироқ тус олди. Аммо шунда ҳам ғолиб номи аниқланди. Акрам Афиф томонидан биринчи бўлимда киритилган ягона гол Қатар U-23 терма жамоасига мусобақанинг учинчи жамоаси бўлиш имкониятини берди.
Эслатиб ўтамиз, 27 январь куни мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Вьетнам U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Осиё чемпионати U-23
3-ўрин учун ўйин
Қатар U-23 - Жанубий Корея U-23 1:0 (1:0)
Гол: Акрам Афиф (39).
Мавзуга оид
10:36 / 13.06.2022
Япония Жанубий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, яримфиналдаги Ўзбекистоннинг рақибига айланди (Фоторепортаж)
12:24 / 12.01.2020
Осиё чемпионати олимпия жамоаларининг умумий трансфер баҳоси эълон қилинди: Ўзбекистон 3-ўринда
15:11 / 10.01.2020
Осиё чемпионатининг энг қимматбаҳо футболчилари: Топ-10 рейтингдан ўзбекистонлик футболчи ҳам жой олди
17:14 / 08.01.2020