Кеча, 12 июнь санасида чоракфинал доирасидан ўрин олган Жанубий Корея — Япония беллашуви ўтказилди. Унда кунчиқар юрт вакиллари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Голларнинг 2тасига Юито Сузуки, биттасига Мао Ҳосоя муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, Япония яримфинал иштирокчисига айланди. Ушбу босқичда уларга мусобақа мезбони Ўзбекистон рақиблик қилади. 

Маълумот учун, Ўзбекистон — Япония учрашуви 15 июнь, 21:00да, «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. 

Қуйида Жанубий Корея — Япония учрашувидан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.