Кобулда портлаш, ўнлаб қурбонлар бор
Афғонистон пойтахти Кобулда юз берган портлаш оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш мамлакат ИИВ собиқ биносининг ёнидаги Садорат чорраҳасида юз берган. 17 киши ҳалок бўлгани, тахминан 110 инсон жабрлангани айтилмоқда.
Таъкидланишича, портлаш полиция назорат-ўтказиш пунктида юз берган. Бу ҳақда Reuters воқеага гувоҳ бўлганларга асосан хабар қилмоқда.
Бомба тез ёрдам машинасига жойлаштирилган, у назорат-ўтказиш пунктига яқинлашган вақтда портлаб кетган. Ҳодиса ҳукумат муассасалари ва хорижий элчихоналар жойлашган туманда рўй берди.
Associated Press маълумотига кўра, портлаш учун масъулиятни "Толибон" радикал ҳаракати ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
20:59 / 14.10.2024
«Толибон» ОАВда тирик мавжудотлар тасвирини тақиқлашга ваъда берди
19:30 / 14.10.2024
«Толибон» Ўзбекистондан «Термиз» чегара бозорида мусиқа қўймасликни сўради – ОАВ
12:20 / 14.10.2024
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Афғонистонга борди
12:00 / 12.10.2024