Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган шаҳар ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни келажакдаги мақсад ва истакларини руёбга чиқариш, жамиятнинг фаол фуқаролик позициясига эга аъзоси бўлиб шаклланишларига имкониятлар яратиш мақсадида Наманган шаҳар ҳокимининг ёшлар билан учрашувлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар Кенгаши томонидан ўтказилган "Ҳоким ва муаммоли ёшлар" учрашувида шаҳардаги бошқарма, бўлимлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ҳам қатнашишди. Учрашувга келган 281 нафар ёшлар шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдуразақов билан бевосита мулоқот қилишди. Учрашув жараёнида 66 нафар ёшлар доимий иш жойига эга бўлишди, 47 нафари эса мавсумий иш билан таъминланди. Тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларнинг 32 нафари банклар томонидан бериладиган имтиёзли кредитлар олишларида кўмаклашилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шаҳар ҳокими томонидан ёшларнинг ишбилармонлик ва тадбиркорлик соҳасидаги тушунчаларини ошириш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар Кенгаши қошида алоҳида “Бизнес инкубатор” ташкил қилинадиган бўлди.
Мавзуга оид
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026
Намангандаги гуллар фестивали Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин
20:03 / 02.05.2026