Жаҳон | 10:48 / 27.01.2018
7379
1 дақиқада ўқилади

Океанияда бортида 50 киши бўлган паром изсиз йўқолди

Янги зеландиялик ва фижилик қутқарувчилар 18 январда Кирибатининг сув ҳудудларида йўқолиб қолган “Бутираои” йўловчи паромини биргаликда қидиришмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.  

Паром 18 январда рейсга чиққан ва 20 январда манзилга етиб келиши керак бўлган. Янги Зеландия ҳукумати маълумотларига кўра, кема яқинда йўқолган деб эълон қилинди. Бунгача қидирувни фақат фижилик қутқарувчилар олиб боришган. Таъкидланашича, паромда 50га яқин киши бўлган. 

“Бутираои” пароми Океания ороллари ўртасида рейслар бажарган. Охирги рейснинг узунлиги 240 км га яқинни ташкил қилиши керак бўлган. Паром узунлиги 17,5 метр келадиган ёғоч катамаран бўлиб, унда таъкидланишича, ҳаракатлантирувчи парраги билан муаммолар бўлган.

Фото: Theguardian.com

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид